Актуально
Коран в России не будет запрещён!

Краснодар суд Қуръон таъқиқига қарши ҳукмни бекор қилди
Россиянинг Краснодар маҳкамаси Новороссийск шаҳридаги Октябр туман судининг таниқли исломшунос, файласуф олим Элмир Кулиевга оид Қуръон маънолари таржимаси экстримитик, деб топган қарорини бекор қилди.
Эслатсак, шу йилнинг 17 сентябрида Октябрьский туман суди Россияда танилган исломшунос олим Элмир Кулевга оид “Қуръон карим маънолари рус тилига таржимаси” ни экстримистик адабиёт деб топиб, унинг Россия ҳудудида сотувга чиқарилишини тақиқлаган эди.
Маҳкаманинг бу қарори Росиядаги мусулмонлар ва бир қатор ижтимоий тармоқлардаги мусулмон фойдаланувчиларнинг кескин норозилигини келтириб чиқарганди.
Россия муфтийлар кенгаши раиси Равил Ғанутдин суд қарори бекор қилинишига амалий таъсир кўрсатишни сўраб, давлат раҳбари Владимир Путинга ёзма мурожаат қилганди.
Россиядаги қатор шаҳарларда норозилик намойишлари ўтказилишига туртки бўлган суд қарори бундан бир неча кун аввал Краснодар маҳкамаси томонидан бекор қилингани ҳақидаги хабар ёйинланди.
Рус жамиятидаги дин арбоблари маҳкама қарорини олқишлаб чиқди.
Жумладан “Кемерово вилоят мусулмон ташкилотлар Уюшмаси” раиси, “Ислам в Кузбассе” ахборот портали бош муҳаррири Равшан Темуров Islam News ахборот агентлигига интервью бериб, “суднинг Қуръонга оид қарори мусулмонларнинг ҳукуматга нисбатан ишончини мустаҳкамлайди”, дея таъкидлаган.
“Бу қарор мусулмонлар учун, қолаверса Россия жамияти учун яхши белги. У динлараро муносабатларга ижобий таъсир этибгина қолмай, балки мусулмонларнинг ҳукуматга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашига ишонаман”, деб айтган Равшан Темуров.
uzbek.fm